АсосийDunyo

Янги йил совғасидан норози бўлган болакай полиция чақирди

'Янги йил совғасидан норози бўлган болакай полиция чақирди'ning rasmi

Янги йил совғасидан кўнгли тўлмаган тўққиз ёшли болакай полицияга қўнғироқ қилди, деб ёзди Лента ру нашри.

Мазкур воқеа Германиянинг Цетель шаҳрида рўй берди. Воқеа жойига етиб келган полициячилар жаҳл отига минган болакайга дуч келишди. У ҳуқуқ-тартибот идораси ходимларига умуман бошқа совға олишни истаганлигини маълум қилди.

Шикоят юзасидан “текширув” ўтказган полициячилар ҳақиқатан ҳам арча тагида бола истаган совға йўқлигини аниқлашди. Улар болани “Қорбобо кексайиб, хотираси сустлашиб қолгани боис совғаларни адаштириб қўйган”, деб тинчлантиришди.

    Бошқа янгиликлар