Белоруссия президенти Александр Лукашенко Россия президенти Владимир Путинга Янги йил совғаси сифатида 4 қоп картошка берди, деб хабар берди РИА новости нашри.
Бу ҳақда Белоруссия президентининг матбуот котиби Наталья Эйсмонт маълумот берган. Унинг маълум қилишича, Россия президентининг махсус буюртмасига асосан мазкур қопларга турли навлардаги картошкалар жойлаштирилган. Картошкаларнинг ҳар бир нави ўзига хос, уларнинг маълум бир нави фақат қовуриш, баъзилари қайнатиб пюре қилиш учун мўлжалланган.
Бундан ташқари, Лукашенко МДҲ раҳбарларига ҳам махсус, қўлда ясалган арча шарчаларини совға сифатида тақдим этган.






