Қутбчи Вячеслав Короткий – Шимолий қутбда фаолият юритувчи метеоролог мутахассисдир, деб хабар берди Bigpicture.ru нашри.
Сўнгги 30 йилдан бери у Арктика кемаларидагина саёҳат қилади. Кўпинча Ходоварих маёғида қолади. Бу ерда Вячеслав метеорологик ўлчаш ишларини олиб боради. Короткийнинг рафиқаси бор, аммо у жуда олисда – Архангельскда истиқомат қилади. Фарзандлари йўқ. Короткий 65 ёшда.
Короткий кузатув ишлари олиб бориб, мазкур метеорологик маълумотларни махсус журналга қайд этади.
Ишдан қўли бўшаган пайтлари Вячеслав гугурт доначаларидан уйчалар қуради.






