АҚШ президенти Дональд Трамп рафиқаси Мелания билан Ироқдаги америкалик ҳарбийлар олдига эълон қилинмаган сафарни амалга оширди, дея хабар бермоқда Еuronews.com нашри.
Оқ уй берган маълумотларга кўра,Трамп хавфсизлик юзасидан Ироққа тўлиқ қорайтирилган самолётда учган ва унинг ташрифи ҳақида олдиндан эълон қилинмаган. Самолёт Айн ал-Асад ҳарбий базасига қўнган. Хабарларга қараганда, ташрифнинг сабаби, Дональд Трамп ва мамлакатнинг биринчи хоними байрам муносабати билан Ироқдаги Америкақўшинларини ва олий ҳарбий раҳбариятнитабриклаш ҳамда уларга хизматлари учун миннатдорлик билдиришдан иборат бўлган.






