Олий таълим тизимида таҳсил олиш учун тенг имконият яратишга қаратилган ишлар янада кучайтирилади:
- Ёшларга бир вақтнинг ўзида бир нечта олий ўқув юртига ҳужжат топшириш имконияти берилади;
- Олий таълим муассасаларига, реал имкониятлардан келиб чиққан ҳолда, қабул квоталарини мустақил белгилаш тизими жорий этилади;
- Бакалавриат йўналишида таҳсил олаётган талабаларга хорижда ўқишни давом эттириш имкониятлари янада кенгайтирилади.






