Марокаш полицияси хорижлик сайёҳ қизларни ўлдиришда гумон қилиб, яна 5 кишини ҳибсга олди, деб хабар қилмоқда ТАСС нашри.
Улар мамлакатнинг турли шаҳарларида қўлга олинган. Ҳозирга қадар мазкур қотиллик бўйича гумондорлар сони 18 та етди. Улар орасида Марокашга сайёҳ сифатида келган чет эл фуқаролари ҳам бор. Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта даниялик талаба қизлар Марокаш жанубига таътилни ўтказиш учун келганида, номаълум сабабларга кўра ўлдирилган.






