АсосийJamiyat

Зарафшонда баландлиги 22 метрлик арча ўрнатилди

'Зарафшонда баландлиги 22 метрлик арча ўрнатилди'ning rasmi

Навоий вилояти Зарафшон шаҳри марказида ўрнатилган Янги йил байрами арчаси аҳоли таклифи билан замонавий ва маҳобатлисига алмаштирилди, деб хабар бермоқда ЎзА.

Қисқа муддатда зарафшонликлар кутганидан-да зиёда – баландлиги 22 метр бўлган арча ўрнатилди. Қарийб 320 миллион сўм маблағ эвазига тайёрланган марказий майдондаги арча атрофи одамлар билан гавжум. Янги йилнинг кўтаринки кайфияти диллардан-дилларга кўчмоқда.

– Янглишмасам, қарийб 15 йилдан буён байрамни шаҳримиз марказига ўрнатилган эски, кўримсиз арча атрофида ўтказар эдик, – дейди Муниса Аъзамова. – Энди Зарафшон шаҳрига келган меҳмонни бош майдонимиздаги Янги йил арчасига ҳеч бир истиҳоласиз олиб борамиз. Болаларимиз билан кечки сайр уюштириб, улкан мониторда байрамолди концерт дастурларини томоша қиляпмиз.

Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида Янги йил арчаси атрофида шаҳар ҳокимлиги томонидан арзонлаштирилган нархларда савдо павильонлари ташкил этилди. 52,5 миллион сўм эвазига барпо этилган замонавий кўчма савдо нуқталарида 10 дан ортиқ асосий турдаги маҳсулотлар савдоси йўлга қўйилган. Павильон иш тартиби аҳоли таклифига кўра соат 8:00 дан 19:00 гача белгиланган.

    Бошқа янгиликлар