Хорватиянинг Грабовница қишлоғи дунёдаги энг ёрқин масканга айланди, дея хабар бермоқда Fishki.net нашри.
Гап шундаки, Грабовницада 17 йилдан бери қишлоқни эртакнамо тарзда безатиш анъанага айланган. Бу ерда дарахтлар, уйлар, бинолар, хуллас, ҳамма жой ёрқин чироқлар билан безатилган. Бунинг учун 4 миллиондан ортиқ чироқлардан фойдаланилди. Ҳар оқшом эса мушакбозлик томошаси бошланади.






