АсосийJamiyat

Солиқ ходимлари корхона ва ташкилотларда умумбелгиланган солиқ тўлови тизими ҳақида давра суҳбатлари ўтказмоқда

'Солиқ ходимлари корхона ва ташкилотларда умумбелгиланган солиқ тўлови тизими ҳақида давра суҳбатлари ўтказмоқда'ning rasmi

Янги, 2019 йилдан солиқ сиёсатида қандай ўзгаришлар бўлади? Тадбиркорлик субъектлари учун яратилаётган имкониятлар нималардан иборат?

“Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида”ги Қонун – тадбиркорлар ҳуқуқларининг кафолати”. Андижон вилояти прокуратураси ҳамда давлат солиқ бошқармаси ҳамкорлигидақизғин фаолият юритаётган корхона ва ташкилотларда ушбу мавзуда очиқ мулоқотлар ташкил этилди.

Дастлаб Андижон шаҳридаги “Lemon international” хорижий корхонасидаги давра суҳбати кейинчалик Хўжаобод туманида жойлашган “Nil-Granit” жамиятида давом эттирилди.

Учрашувдавилоят прокуратураси ходимлари Қонун лойиҳасини ишлаб чиқишдан мақсад, тадбиркорларга янада кенг имкониятлар тақдим этиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоясини янада кучайтириш эканлигини таъкидлашди. Дарҳақиқат, жамоатчилик муҳокамасига қўйилган ушбу қонун лойиҳасида тадбиркорлар учун бир қатор янгиликлар мавжуд. Хусусан, қисқа муддатли, режали ҳамда назорат ва комплекс тартибидаги текширувлар бекор қилинмоқда. Шу билан бирга тадбиркорларнинг қонунбузарликларни содир этиш хатари даражасидан келиб чиққан ҳолда уларнитекширишни кўзда тутувчи “хавфни таҳлил этиш” тизими жорий этилаётгани ҳақида ҳам маълумотлар берилди.

Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 29 июндаги “Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ, ҳисобот йил якунларига кўра, 1 миллиард сўм маҳсулот айланмасига эга бўлган ёки йил давомида белгиланган чегаравий миқдорга етган барча хўжалик субъектлари ва якка тартибдаги тадбиркорлар 2019 йилнинг 1 январидан бошлаб умумбелгиланган солиқлар тўловига ўтади.

Янги тўлов тизимининг тадбиркорлар учун қандай фойдали жиҳатлари бор? Учрашувларни мажлис эмас, очиқ мулоқот тарзида ўтказилишидан мақсад ҳам шу: уларни ўйлантираётган саволларига юзма-юз мулоқот жараёнида жавоб бериш, концепциядан кўзланган буюк мақсадни тушунтириш. Қолаверса,бундай учрашувларйирик корхоналарнинг қўшилган қиймат солиғи тўловчиси сифатида ўтилишининг мезонлари ва тартиби, улар томонидан фойда солиғини ҳисоблашда тайёр маҳсулот ҳамда товар қолдиғини баҳоланиши ва бухгалтерия ҳисобида акс эттирилишини содда тарзда тушунтириш имкониятини оширди.

- Солиқ ходимларининг ўзлари корхоналарга келиб, умумбелгиланган солиқ тўлови ҳақида батафсил маълумот беришаётгани, биз учун айни муддао бўлди, - дейди “Барчиной” хусусий корхонаси ҳисобчиси Гулчеҳра Маъмирова. – Неча йиллардан буён шу касбда меҳнат қилаётган бўлсамда, лекин янги тизим ҳақида билимим ҳам, тажрибам ҳам кам эди. Учрашувда бир нечта саволларимга тўлиқ жавоб олдим. Билмаганларимни ўргандим. Корхонамиз 2019 йилданумумбелгиланган солиқ тўлови тизимига ўтишини ҳисобга олсак, эндиушбу тизимда бемалол ҳисоб-китоб юрита оламан.

2019 йилда қонунчиликда ҳам, солиқ соҳасида ҳам яратилаётган кенг имкониятлар тадбиркорларни янги йилда ҳар қачонгидан кўра, режани катта тузиб, ташаббусни кўпроқ кўрсатишига ундаши,шубҳасиз.

Дилмурод ПАРПИЕВ,

Андижон вилояти давлат солиқ бошқармаси

жамоатчилик билан алоқалар ва

ҳуқуқий ахборот шўъбаси катта инспектори

    Бошқа янгиликлар