АсосийJamiyat

Самарқандлик болаларга Президентдан совға келди

'Самарқандлик болаларга Президентдан совға келди'ning rasmi

Бугун эрта тонгда Самарқанд халқаро аэропортига Президент совғаси ортилган самолёт келиб қўнди, деб хабар берди ЎзА.

Янги йил байрами муносабати билан бу йил Самарқанд вилоятидаги 1024 нафар Меҳрибонлик уйлари, махсус мактаб-интернатлар ва SOS болалар маҳалласи тарбияланувчиларига ҳамда юртимиз тинчлиги ва сарҳадларимиз дахлсизлигини таъминлаш йўлида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг фарзандларига Президент совғалари берилади.

photo5269364963531664005.jpg

Совғалар ортилган самолёт карнай-сурнай садолари остида Қорбобо ва Қорқиз иштирокида кутиб олинди. Ушбу совғалар 29 декабрь куни вилоят туман ва шаҳарларда ўтказиладиган “Президент арчаси” байрам тадбирлари чоғида болажонларга тантанали топширилади.

Бошқа янгиликлар