Ҳукумат қарори билан Жаҳон савдо ташкилоти билан ишлаш бўйича Идоралараро комиссия таркиби тасдиқланди.
Бу ҳақида Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" канали маълум қилди.
Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши бўйича давлат органлари томонидан олиб борилаётган фаолиятни мувофиқлаштириш Комиссиянинг асосий вазифаси ҳисобланади.






