Россияда яқинлашиб келаётган Янги йил муносабати билан турли тадбирлар ўтказилмоқда, дея маълум қилмоқда Segodnya.ua нашри.
Шулардан бири пойтахт Москвада старт олган қорбоболар иштирокидаги югуриш марафонидир. Мазкур хайрия тадбирида кўнгилли қорбоболар қатнашди. Финиш чизиғини кесиб ўтган ҳар бир югурувчи эса махсус медал билан тақдирланди. Қорбоболарнинг таъкидлашича, бу марафон шаҳар аҳлига байрамона кайфият улашиш билан бирга, саломатлик учун ҳам фойдалидир.






