Кубанинг бир қатор шаҳарларида, шу жумладан, пойтахт Гаванада сув тошқинлари кузатилмоқда, дея хабар қилди Вести нашри.
Кучли тўлқинлар соҳилларга урилиб, тошқинларни келтириб чиқарган. Айни дамда шамол тезлиги соатига 100 км.дан ошгани хабар қилинмоқда. Қурбонлар ва жабрланганлар тўғрисида расмий маълумотлар йўқ. Ҳудудларда эвакуация ишлари олиб борилмоқда.






