Қорақалпоғистоннинг турли ҳудудларида ўзига хос объектлар — "Соябон бекат", "I love..." ёзувлари бунёд этилган. Мўйноқ туманида эса креатив кўринишдаги ўриндиқлар пайдо бўлди. Бу ҳақда kruz.uz Қорақалпоғистон янгиликлари хабар берди.
Ўриндиқлар учта бўлиб, ҳар бири ўзига хос тарзда яратилган. Уларнинг бирида миллий гилам, иккинчисида Мўйноқ ва яна бошқасида "Бахт ўриндиғи" акс этган.

Бу ўриндиқлар сайёҳларни ўзига жалб этиши шубҳасиз. Ҳозирда кунлар совуқ бўлишига қарамай, ўриндиқлар атрофи аҳолининг севимли масканига айланган.







