22 декабрь куни Тошкент вилоятининг Зангиота туманида яшаган Ф.А. (аёл) уйида темир идишга кўмир ёқиб, назоратсиз қолдириши оқибатида кўмир исидан заҳарланиб, касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, шунингдек, 22 декабрь куни Андижон вилоятининг Пахтаобод туманида яшаган, Г.Т. (аёл) иситиш печига кўмир ёқиб, назоратсиз қолдириши оқибатида кўмир исидан заҳарланиб, воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Навоийда опа-сингил ис газидан заҳарлангани ҳақида хабар берган эдик.






