Франция пойтахти Парижда жониворларни ҳимоя қилишга бағишланган ёғдулар шоуси ташкил этилди, дея маълум қилди Daily Mail нашри.
Шаҳар бўйлаб турли жониворларнинг макетлари яратилган бўлиб, улар рангли чироқлар билан безатилган. Уларнинг аксарияти тобора камайиб бораётган ҳайвонлардир. Ташкилотчилар буни одамларга байрамона кайфият улашиш билан бирга, одамлар орасида ҳайвонот оламига меҳрни кучайтиришга қаратилганини ҳам таъкидлашмоқда.






