АсосийJinoyat

Қорақалпоғистонда келинини уриб-тепиб жароҳатлаган шахс қўлга олинди

'Қорақалпоғистонда келинини уриб-тепиб жароҳатлаган шахс қўлга олинди'ning rasmi

Жорий йилнинг 25 ноябрь куни Қорақалпоғистон Республикасининг Амударё туманида “Оқ олтин” МФЙда яшовчи А.А. уйида оилавий жанжал сабаб бирга яшовчи келини Ю.Т.нинг юзига қўли билан уриб йиқитиб, баданининг турли жойларига уриб-тепиб жароҳат етказган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, натижада Ю.Т. касалхонага ётқизилган. А.А. қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар