Японияда рангли чироқлар шоуси ўз ишини бошлади, дея маълум қилди Рамблер нашри.
Мамлакат пойтахти Токиодаги “Стар гарден” майдони байрамона тарзда безатилган. Энг кўп чироқлар ҳам айнан шу ерга ўрнатилган. Маълумотларга кўра, ёғдулар шоусини ташкил қилиш учун 200 000 дан ортиқ ёритгичлар ва минглаб учар пуфаклардан фойдаланилган.






