Туркиянинг Истанбул шаҳри қирғоқларида кучли тўфон содир бўлди, дея маълум қилмоқда Segodnya.ua нашри.
Бўрон вақтида денгизда бўлган 127 метрлик кема қирғоққа етиб келолмай сувда чайқалган. Бир неча соат давом этган қутқарув жараёнидан сўнг кемадан 16 киши эвакуация қилинган. Истанбул маъмурияти қурбонлар йўқлигини расман маълум қилди.






