АсосийJamiyat

Қозон университетида 1500 нафар ўзбекистонлик талаба ўқийди

'Қозон университетида 1500 нафар ўзбекистонлик талаба ўқийди'ning rasmi

Ўзбекистон миллий университети ректори Авазжон Мараҳимов Россия Федерациясининг Қозон федерал университетига ташриф буюрди.

Ташриф давомида ҳамкорлик алоқалари, профессор-ўқитувчиларнинг ўзаро тажриба алмашинуви, ёш ўқитувчиларнинг малака ошириши борасида қатор масалаларни муҳокама қилинди.

ЎзМУ ректори ташриф доирасида бугунги кунда Қозон федерал университетида медицина ва иқтисод йўналишида таҳсил олаётган талабалар билан учрашди. Ўзбекистонлик талабалар ЎзМУ ректорини миллий кийимларимиздан бўлган зарбоп тўнлар билан кутиб олди.

Ректор Авазжон Мараҳимов ўзбекистонлик талабалар билан суҳбат қилди ва улар ўқишни битиргач университетда иш билан таъминланиши аниқ эканлигини билдирди.

Суҳбат давомида Ильшат Гафуров Ўзбекистондан келган талабалар хорижий давлатлар талабалари ичида энг тиришқоқ, изланувчан, билимга чанқоқ эканлигини таъкидлади. Уларни ўз соҳаларида етук мутахассис бўлишларига ишонч билдирди.

Маълумотларга кўра бугунги кунда Қозон федерал университетида 7500 нафар хорижий талабалар таҳсил олади. Уларнинг 1500 нафари ўзбекистонлик талабалардир.

    Бошқа янгиликлар