Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Фарғона вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда пиротехника воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди.
Фуқаролар Ш.А., И.Т. ва М.Ў.лар жами 3360 қутидаги “Миккимаус-Трения” номли ҳамда 50 дона “Хлопушка” номли пиротехника воситаларини фуқаролар Ш. ва Б. ларга 2100 долларига сотган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Ш.А., И.Т. ва М.Ў.га нисбатан Жиноят кодексининг 2501-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.






