АҚШнинг Индиана штатида катта ёнғин содир бўлди, дея хабар бермоқда РИА новости нашри.
Савдо комплексида келиб чиққан аланга юқори қаватда бошланган ва бинони қисқа фурсатда деярли эгаллаб улгурган. Ҳодиса оқибатида қурбон бўлганлар ва жароҳат олганлар тўғрисида аниқ маълумотлар йўқ. Аланганинг келиб чиқиш сабаблари ҳам ҳозирча номаълум. Бинога қўшни бўлган бошқа иншоотлардан хавфсизлик юзасидан одамлар олиб чиқилган.






