Наманган шаҳар Ёшлар марказида истеъдодли боксчи Муроджон Аҳмадалиев билан учрашув ўтказилди.
Ёшлар иттифоқи Наманган вилоят кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда бокс ихлосмандлари, спортчи ёшлар иштирок этди, деб хабар бермоқда ЎзА.
Наманганлик профессионал боксчи Муроджон Аҳмадалиев 2015 йилда Қатарнинг Доха шаҳрида ўтказилган XVIII жаҳон чемпионатида ва Осиё чемпионатида кумуш, 2016 йили Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказилган XXXI ёзги Олимпия ўйинларида бронза медалига сазовор бўлган. 2017 йили Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Осиё чемпионатида биринчи ўринни эгаллаган бўлса, жорий йилда профессионал бокс бўйича жаҳон чемпионлигини қўлга киритган.
Суҳбат давомида М.Аҳмадалиев спортда эришган муваффақиятлари ҳақида гапирди, мухлисларини қизиқтирган саволларга жавоб қайтарди.






