Жисмоний ва юридик шахслар мулкининг қўриқланишини таъминлаш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори (ПҚ-4060, 12.12.18 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" канали маълум қилди.
Қарорга кўра:
- ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши қурашиш тизимига “Хавфсиз хонадон” концепцияси жорий этилади;
- 2022 йил 31 декабрга қадар республиканинг барча ҳудудларида марказлашган кузатувнинг автоматлаштирилган тизими босқичма-босқич жорий этилади;
- янги турар жойлар ИИБ органлари билан келишилган ҳолда мажбурий тарзда қўриқлаш-ёнғин ташвишгоҳлари ва газоанализаторлар билан жиҳозланади;
- республика маҳаллаларининг хавфсизлик даражаси ҳар чоракда рейтинг асосида баҳоланади ҳамда ҳар йили “Энг хавфсиз маҳалла” республика танлови ўтказилади;
- ИИВ Қўриқлаш бош бошқармаси таркибида асосий фаолият йўналиши кўриқлов техник воситалари ва тизимларини монтаж қилиш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш бўлган “Qo‘riqlash Servis” ДУК ташкил этилади.
2019 йил 1 январдан бошлаб жисмоний шахсларнинг уй-жойлари ва хонадонларига фойдаланиш учун бериладиган кўриқлов техник воситаларини ўрнатиш ва бепул техник хизмат кўрсатиш ишларини бажариш ички ишлар органлари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.






