Тошкент вилояти божхона бошқармаси "Бекобод авто" чегара божхона пости ходимлари томонидан, ушбу постга пиёда ҳолда кириб келган фуқаро Б.Д. божхона назоратидан ўтказилганида, оғзаки сўровида маълум қилинмаган, ўнг ва чап оёқларига кийиб олган пайпоқлари ичига яширган холда 20 минг АҚШ долларини республикамиздан олиб чиқишга бўлган уриниши аниқланди.
Шунингдек, "Ғишткўприк" чегара божхона пости ходими томонидан ушбу постга пиёда ҳолда кириб келган фуқаро Д.К. холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилганида, эгнидаги ички кийими ичига яширилган ва оғзаки сўровда тақдим қилинмаган 1 млн. қозоқ тенгесини қўшни давлатга олиб ўтаётганлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.






