АсосийDunyo

Будапештда норозилик намойиши бўлмоқда

'Будапештда норозилик намойиши бўлмоқда 'ning rasmi

Венгрия пойтахти Будапештда парламент биноси олдида 2 мингдан ортиқ аҳоли иштирокида намойиш бўлиб ўтмоқда, дея хабар берди РИА Новости нашри.

Гап шундаки, “Фидокорлар” партияси депутатлари томонидан Меҳнат қонунига ўзгартиришлар киритилган эди. Унинг моҳиятига кўра, иш берувчининг ҳуқуқлари ходимларникидан кенгроқ бўлади. Акция иштирокчилари эса буни ходимлар ҳуқуқининг поймол қилиниши деб ҳисоблашмоқда. Намойиш иштирокчилари буни қуллик қонуни деб аташган. Намойишчиларни Касаба уюшмалари ҳам қўллаб-қувватламоқда.

    Бошқа янгиликлар