Буюк Британия Бош вазири Тереза Мэй ўз лавозимини сақлаб қолди, дея хабар бермоқда ТАСС нашри.
Британия консерватив партиясидан сайланган депутатлар Мэйнинг партия етакчиси ва Бош вазир бўлиб қолиши учун овоз беришди. Депутатларнинг 200 нафари Бош вазирни ёқлаб овоз беришган. 117 киши эса унга қарши. Эндиликда Тереза Мэй ўз лавозимини яна бир йил эгаллайди. Бош вазир 10 декабрь куни парламентдаги Брексит бўйича овоз беришни бекор қилган.






