АсосийDunyo

Huawei директори гаров эвазига озодликка чиқарилди

'Huawei директори гаров эвазига озодликка чиқарилди 'ning rasmi

Канада суди Huawei компаниясининг айни дамда қамоқда сақланаётган молиявий директори Мэн Ваньчжоуни гаров пули эвазига озодликка чиқарди, деб хабар қилмоқда Ntv.ru нашри.

Хитой томони эса канадалик собиқ дипломат Майкл Ковирни қўлга олди. Бунинг сабаби эса расман эълон қилинмаган. Бироқ экспертлар буни Канадада Хитой фуқаросини қамоққа олиниши билан боғлиқ деб ҳисоблашмоқда. Маълумотларга қараганда, Мэн Ваньчжоунинг гаров пули аёлнинг турмуш ўртоғи ва дўстлари ҳамда собиқ ҳамкасби томонидан тўланган.

Эслатиб ўтамиз, Huawei компаниясининг молиявий директори 1 декабрда Ванкуверда ҳибсга олинган. Аёл АҚШ санкцияларини четлаб ўтган ҳолда Эрон билан битимлар тузганликда айбланмоқда.

    Бошқа янгиликлар