АсосийDunyo

Нью-Деҳли маймунлар томонидан ишғол этилмоқда

'Нью-Деҳли маймунлар томонидан ишғол этилмоқда 'ning rasmi

Ҳиндистоннинг Нью-Деҳли шаҳри айни кунларда маймунлар томонидан ишғол этилмоқда, дея хабар қилмоқда Лайф нашри.

Гап шундаки, шаҳарда сон-саноқсиз макака маймунларини кўриш мумкин. Улар кўчаларда транспорт ҳаракатига халал бериб, йўловчиларга ҳужум қилишмоқда. Жониворлар вазирлик биноси ва ҳаттоки президент саройигача етиб борган. Корхона ва ташкилотлар чақирилмаган меҳмонлар иш фаолиятларига салбий таъсир кўрсатаётганидан шикоят қилишмоқда. Уларнинг таъкидлашича, офислардан муҳим бўлган ҳужжатлар маймунлар томонидан ўғирланмоқда. Ҳиндистон Ички ишлар вазирлиги эса тез орада муаммо бартараф этилишини маълум қилган.

    Бошқа янгиликлар