АсосийDunyo

Путиннинг янги ҳужжати топилди

'Путиннинг янги ҳужжати топилди 'ning rasmi

Германияда собиқ давлат хавфсизлиги вазирлигининг архив билан ишлайдиган бўлимидаги ҳужжатлар орасидан Владимир Путин номига берилган хизмат гувоҳномаси топилди, деб хабар берди Vesti.ru нашри.

Ҳужжат Штазининг Дрездендаги бошқармасининг "Кадрлар ва ихтисосликлар" бўлими ҳужжатлари ичида бўлган. Гувоҳнома майор Владимир Путинга 1985 йил 31 декабрда берилган бўлиб, 1989 йил охиригача муддати узайтириб келинган ва унда Путиннинг имзоси бор. Хабарларга кўра, Путин бу гувоҳнома билан ГДР давлат хавфсизлик органлари идораларига ҳеч қандай тўсқинликсиз киролган. Айни вақтда Кремль бу хабарни тасдиқламаган. Бироқ инкор қилгани ҳам йўқ.

    Бошқа янгиликлар