АсосийJamiyat

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент вилояти Кенгашига янги раҳбар тайинланди

'Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент вилояти Кенгашига янги раҳбар тайинланди'ning rasmi

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари Кенгаши қарори билан Мурод Зуфаров Миржалолович вилоят кенгаши раиси этиб тасдиқланди. У бу лавозимда бугун ўз вазифасидан озод этилган Анарбоев Салим Махмудовичнинг ўрнини эгаллади. Қайд этиш керакки, Мурод Зуфаров Миржалолович шу пайтга қадар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раисининг ўринбосари, «Камалак» болалар ташкилотлари ва бошланғич ташкилотлар билан ишлаш комплекси раҳбари сифатида фаолият олиб борган эди.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент вилояти Кенгашининг эндиликда собиқ раҳбарига айланган Салим Анарбоев бир вақтнинг ўзида Ангрен шаҳар ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ҳам ишлаган.

    Бошқа янгиликлар