АсосийDunyo

Францияда Янги йил ярмаркаси ташкил этилган кўчада отишма содир этилди

'Францияда Янги йил ярмаркаси ташкил этилган кўчада отишма содир этилди 'ning rasmi

Франциянинг Старсбург шаҳридаги Янги йил ярмаркаси ташкил этилган кўчада отишма содир этилди, дея хабар бермоқда Lenta.ru нашри.

Клебер майдони яқинида номаълум шахс атрофдаги одамларни ўққа тутуган. Ҳодиса оқибатида 2 киши ҳалок бўлди ва яна 12 киши тан жароҳати олган. Ҳудудга зудлик билан етиб келган полиция жиноятчига ўқ узган, бироқ у ярадор бўлишига қарамай, қочишга улгурди. Айни вақтда полиция одамлардан иложи борича уйларида қолишларини сўрамоқда.

    Бошқа янгиликлар