"Тошкент-Бухоро-Тошкент" йўналишида қатновчи "ШАРҚ" тезюрар поездининг ҳаракат жадвалига ўзгартириш киритилди. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Мазкур поезд 2018/2019 йилларда ҳафтанинг олти кунида, яъни душанба (сешанба куни ўрнига), чоршанба, пайшанба, жума, шанба, якшанба кунлари ҳаракатини амалга оширади.
Бу борада қўшимча маълумотни Тошкент шаҳрида 1005 телефон рақамидан ҳамда жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин.






