Қирол Артур қасрининг тахминий жойи аниқланди, деб хабар бермоқда РИА Новости нашри.
Британиялик профессор ва адабиёт бўйича мутахассис Питер Филднинг айтишича, афсонавий Камелот ғарбий Йоркширдаги Камулодунумда жойлашган бўлиши мумкин.
Гап шундаки, ушбу маскан оролнинг ўртасида жойлашган бўлиб, ундан ҳар қандай ҳудудга лашкар тортиш мумкин. Жойнинг номи ҳам Камелотга лингвистик жиҳатдан яқин.






