АсосийJamiyat

"Спарк" автомобили яна самарқандлик қизга насиб этди

'"Спарк" автомобили яна самарқандлик қизга насиб этди'ning rasmi

"Ёш китобхон" кўрик-танловининг 10-14 ёш тоифаси бўйича республика босқичи ғолиби аниқланди.

Танловда 14 нафар йигит-қизлар "Ўзбек адабиёти билимдони", "Жаҳон адабиёти билимдони", "Буюк мутафаккир ва адиб" ҳамда "Шеърият" шартлари бўйича куч синашди.

Ҳакамлар ҳайъати ва малакали мутахассислар томонидан баҳолаб борилган танлов натижаларига кўра, Пахтачи туманидаги 24-умумий ўрта таълим мактабининг 8-синф ўқувчиси Маҳлиё Ўроқова ғолиб деб топилди ва президент совғаси – "Спарк" автомобилини қўлга киритди.


"Ёш китобхон" танловининг республика босқичида 10-14 ёш тоифаси бўйича 2-ўринни тошкентлик Салоҳиддин Қаҳҳоров, 3-ўринни эса фарғоналик Дилрабо Ўткировалар эгаллади.

    Бошқа янгиликлар