Ҳиндистоннинг Конакар шаҳрида қумдан ясалган ҳайкаллар саккизинчи халқаро фестивали ўтказилмоқда, дея хабар қилди ТАСС нашри.
Унда дунёнинг АҚШ, Голландия, Испания, Япония, Шри-Ланка мамлакатларидан келган 100 дан ортиқ ҳайкалтарош усталар иштирок этишмоқда. Фестивалдаги барча ҳайкаллар денгиз қумидан ясалади. Тадбир сўнгида энг яхши ҳайкалтарошлик иши муаллифи мукофот пулини қўлга киритади.






