АсосийJamiyat

Чиноз туманида Давлат хизматлари маркази шоҳобчаси очилди

'Чиноз туманида Давлат хизматлари маркази шоҳобчаси очилди'ning rasmi

Тошкент вилоятининг Чиноз туманида навбатдаги Давлат хизматлари маркази шоҳобчасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Шоҳобча туман марказидан 25 километр масофадаги "Тонг юлдузи" маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган бўлиб, "Обод маҳалла" давлат дастурини амалга оширилишининг натижасидир.

Очилган ДХМ шоҳобчаси туфайли, эндиликда аҳоли пунктининг 228 оиласи шинам филиалда тезкор, қулай ва сифатли давлат хизматларини олиш имкониятига эга бўлишди. Тумандаги ДХМга бориш учун сарфланадиган вақтлари ҳам, нақдлари ҳам тежаладиган бўлди.

    Бошқа янгиликлар