АсосийDunyo

Франция ҳукумати “сариқ жилетлар”га ён берди

'Франция ҳукумати “сариқ жилетлар”га ён берди 'ning rasmi

Францияда автомобиль ёнилғиси оширилишига қарши оммавий норозиликлардан сўнг солиқлар оширилиши ярим йилга музлатилди, деб хабар берди Ren.tv нашри.

Бу ҳақда Франция Бош вазири Эдуар Филипп маълум қилди. Шунингдек, қишки мавсум якунлангунига қадар газ ва электр энергиясининг нархи ҳам кўтарилмайди.

“Ҳеч қандай солиқлар миллат бирдамлиги хавф остида қолганини оқлай олмайди”, дея таъкидлаган Бош вазир. Францияда экологик ислоҳотлар доирасида 2019 йил 1 январдан бензин ва дизель ёнилғисига солиқлар оширилиши режалаштирилган эди.

    Бошқа янгиликлар