Дания ҳукумати Линдхолм оролини мигрантлар учун қамоқхонага айлантиришни режалаштирмоқда, дея хабар қилди Тvzvezda.ru нашри.
Ушбу оролга мамлакат ҳудудида жиноятлар содир этган чет элликларни ҳамда ноқонуний мигрантларни жўнатиш кўзда тутилган. Ҳукумат кейинги вақтларда Данияда ноқонуний мухожирлар сони ортиб бораётганидан ташвишда. Ички ишлар вазирлиги эса улар томонидан турли майда жиноятлар содир этилаётганини маълум қилган.






