АсосийJamiyat

Сурхондарёдаги меҳмонхонада газ чақнаши оқибатида портлаш юз берди

'Сурхондарёдаги меҳмонхонада газ чақнаши оқибатида портлаш юз берди'ning rasmi

Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманида шу йилнинг 4 декабрь куни “Янги шаҳар” МФЙ ҳудудида жойлашган “Турон” меҳмонхонасида электр чироғи ўчиб қайта ёниши оқибатида меҳмонхонанинг ертўласида турган газ баллонидан сизиб чиқиб, тўпланиб қолган газ ва ҳаво аралашмасидан чақнаш содир бўлган.

Натижада меҳмонхонанинг биринчи қаватидаги эшик ва деразаларнинг ойнаси синиб зарар кўрган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, жароҳат олганлар йўқ.

Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар