Жорий йилнинг 4 декабрь куни Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида яшовчи М.М. (исмли аёл) уйида қўлбола усулда ясалган иситиш печига ўтин ёқиб, 3 ойлик қизини беланчакка ётқизиб, печ олдида назоратсиз қолдириши оқибатида ёнғин содир бўлган.
Кўрилган чоралар натижасида ёнғин уй эгалари томонидан ўчирилган. Ёнғин оқибатида 3 ойлик қизалоқ куйиш жароҳатлари олиб, касалхонага ётқизилган, деб хабар берди Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.






