АсосийDunyo

Туркияда ёғингарчилик сабабли сув тошқинлари кузатилмоқда

'Туркияда ёғингарчилик сабабли сув тошқинлари кузатилмоқда 'ning rasmi

Туркиянинг Бодрум шаҳрида ёғингарчилик сабаб сув тошқинлари кузатилмоқда, дея хабар қилмоқда РИА Новости нашри.

Шаҳардаги бинолар ва уйларнинг биринчи қавати сув билан тўлган. Одамлар ўз уйларини тезроқ тарк этишга ҳаракат қилишмоқда. Сув оқими ўндан ортиқ автомобилларни оқизиб кетган. Ресторан, қаҳвахона ва дўконлар вақтинчалик ёпилди. Бу ҳолат сайёҳларга ҳам таъсир кўрсатмоқда. Улар тезроқ Бодрумни тарк этишга ҳаракат қилишмоқда. Соҳа мутахассисларининг берган маълумотларига кўра, кучли ёғингарчилик ҳафта сўнгига қадар давом этади.

    Бошқа янгиликлар