АсосийJamiyat

Ўзбекистонда "Фавқулодда вазиятлар ойлиги" эълон қилинди

'Ўзбекистонда "Фавқулодда вазиятлар ойлиги" эълон қилинди'ning rasmi

Жорий йилнинг 25 ноябридан – 25 декабрига қадар республикамизда “Куз-қиш мавсумида содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ойлиги” бошланди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилишича, мазкур ойлик ис гази ҳамда қаровсиз қолдирилган ҳайвонлардан қутуриш касаллиги юқишининг олдини олишга қаратилган. Олинган маълумотларга кўра, ис газидан заҳарланиш ҳолатлари кўпроқ кузатилганини кўрсатмоқда. Сабаби қишки мавсум бошланиши билан фуқаролар хонадонларни иситиш масаласида ҳар доим ҳам қоидага риоя этишавермайди.

Таҳлил натижасига кўра ис газидан заҳарланишнинг асосий сабаблари — қўлбола иситиш воситаларидан фойдаланиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этмаслик, сертификатланмаган хорижий иситиш мосламаларидан фойдаланиш, болаларни қаровсиз қолдириш, ёпиқ биноларда кўмир ва ўтинларни ёқиш ҳамда носоз ўрнатилган мўрикон кабилар ташкил этмоқда.

25 ноябрдан — 25 декабргача «Куз-қиш мавсумида содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ойлиги»да фаол иштирок этайлик!

“Сизлар билан биргаликда, фавқулодда вазиятларни олдини олишда ва қиш мавсумини беталафот ўтказишда жонбозлик кўрсатайлик.

Албатта, ойлик давомида ва кейинчалик Сизларни қизиқтирадиган саволлар, фикрлар ва таклифлар ҳамда эътирозлар бўлиши мумкин.

Шу сабабдан, Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ўзининг «Тезкор рақами»ни ишга туширди. (71) 245-90-50 ёки 1050 қисқа рақамига туну кун мурожаат қилишингиз ва малакали мутахассисларимиздан керакли ёрдам ва маслаҳатни олишингиз мумкин”, - дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар