Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев 28 ноябрь куни Чирчиқ дала ўқув майдонида юқори даражадаги жанговар шайликка келтирилган бўлинмаларнинг махсус-тактик машқларини кузатгани ҳақида хабар берилган эди.
Президент Шавкат Мирзиёев полигон ёнидаги ҳарбий қисмда яратилган шароитларни, қурол-аслаҳа ва техникаларни кўздан кечирди. Мудофаа тизимида амалга оширилаётган ўзгаришлардан мақсад мамлакатимиз хавфсизлигини мустаҳкамлаш, халқимиз тинчлигини таъминлаш эканини таъкидлади.
Ватанпарварлиги, профессионаллиги билан алоҳида намуна кўрсатган полковник Қодир Турсуновга автомашина, ҳарбий хизматчиларга планшетлар совға қилинди.







