АсосийJamiyat

Тошкентдаги боғчада юз берган ёнғин сабаби аниқланди

'Тошкентдаги боғчада юз берган ёнғин сабаби аниқланди'ning rasmi

Жорий йилнинг 27 ноябрь куни Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида яшовчи Л.Ю. (исмли аёл) томонидан ижарага олинган, ҳозирда “Фортуна Чилд” номли хусусий болалар боғчасида ёнғин содир бўлган. Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, ёнғин оқибатида боғчанинг 2-қаватига ўрнатилган кондиционер ва унинг атрофида 5 кв.м. майдонида девор қоғоз қопламаси ёниб зарар кўрган. Жароҳат олганлар йўқ.

Ёнғин 2-қаватга ўрнатилган кондиционерни ёқиб қаровсиз қолдирилиши оқибатида келиб чиққанлиги аниқланган. Келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, кеча Тошкентдаги боғчада ёнғин юз бергани ҳақида хабар қилинганди.

    Бошқа янгиликлар