АсосийDunyo

"Москва гўзали" Малайзия қиролига турмушга чиқди (фото)

'"Москва гўзали" Малайзия қиролига турмушга чиқди (фото)'ning rasmi

"Москва гўзали – 2015" кўрик танлови ғолиби Оксана Воеводина Малайзия қиролига турмушга чиқди. Тўй 22 ноябрь куни бўлиб ўтган, аммо бу ҳақда куни кеча хабар қилинди. Тўйдан фотосуратлар ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетди.

Оксана қирол билан турмуш қуриш учун ислом динини қабул қилди ва мусулмонча Риханна деган исм олди.


Islam News нашрининг ёзишича, тўйда фақатгина ҳалол тайёрланган тансиқ таомлар тортилган.

Қирол тўйга Малайзия миллий кийимида ташриф буюрган, келин эса оқ либосда.

Малайзия қонунларига кўра, Қирол Муҳаммад V 2016 йилнинг 13 декабрида тахтга ўтирган. Малайзияда қироллар фақат 5 йил ҳукумронлик қилиши мумкин. У кейин тахтни навбатдаги ворисга бўшатиб бериши керак.

Расмий маълумотларга кўра Малайзия қироли олдин уйланган, лекин 2008 йилда ажрашган.

    Бошқа янгиликлар