АсосийSiyosat

БМТ собиқ Бош котиби Пан Ги Мун Ислом Каримов ҳайкали пойига гул қўйди

'БМТ собиқ Бош котиби Пан Ги Мун Ислом Каримов ҳайкали пойига гул қўйди'ning rasmi

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг саккизинчи Бош Котиби Пан Ги Мун мамлакатимизга ташриф билан бўлиб турибди.

Ташриф доирасида БМТ собиқ Бош Котиби Пан Ги Мун Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов кўп йиллар фаолият олиб борган Оқсарой қароргоҳида бўлди, деб хабар бермоқда ЎзА.

Бу ерда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси жойлашган.

Делегация аъзоларига мажмуа фаолияти, бу ерда олиб борилган бунёдкорлик ишлари ҳақида сўзлаб берилди.

Пан Ги Мун Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайкали пойига гул қўйди.

Буюк давлат арбоби, мустақиллигимиз асосчисининг ёрқин хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

KFA_6417.JPG

KFA_6431.JPG

    Бошқа янгиликлар