АсосийJamiyat

​Тошкентда ўғрилик содир аёл қўлга олинди

'​Тошкентда ўғрилик содир аёл қўлга олинди'ning rasmi

Жорий йилнинг 22 ноябрь кунидан 26 ноябрь кунигача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида яшовчи Б.Т.нинг уйи эшигини очиб кириб, хонасидан 1 100 АҚШ доллари ва умумий қиймати 15 млн. сўмлик заргарлик буюмларини ўғирлаб кетган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Юнусобод туманида яшовчи Ш.С. (исмли аёл) содир этганлиги аниқланиб, ушланган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар