Испаниянинг Таррас шаҳри яқинида йўловчи ташувчи поезд ҳалокатга учради, деб хабар берди ТАСС нашри.
Поезднинг бир неча вагони темирйўл рельсидан чиқиб кетган. Унда жами 130 нафар йўловчи бўлиб, ҳодиса натижасида 1 киши ҳаётдан кўз юмди. Бундан ташқари, яна 41 киши турли даражада жароҳат олган. Воқеа жойида тез ёрдам, ўт ўчирувчилар ва полиция иш олиб бормоқда.






