АсосийJamiyat

Навоийда пиёдани умрига зомин бўлган ҳайдовчи аниқланиб ушланди

'Навоийда пиёдани умрига зомин бўлган ҳайдовчи аниқланиб ушланди'ning rasmi

Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳрида 13 ноябрь куни 4-микрорайонда яшовчи А.Х. бошқарувидаги "Нексия" русумли автомашинасини Марварид кўчасида ҳайдаб кетаётиб, пиёда Т.П.(исмли аёл)ни уриб юборган.

Натижада Т.П. жароҳат олиб касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай 22 ноябрь куни вафот этган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар